03:24 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
440 0 0

Ўзбекистонда яна 67 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 041 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

30 ноябрь coaт 19:00 га қадар 67 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 73 041 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 67 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 70 303 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 130 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 608 киши пандемия қурбони бўлди.

Ёпилган марказлар

Ҳозирги вақтда Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирусга қарши курашишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида очилган айрим марказлар (Атлас, Ёшлик) вақтинчалик ёпилди.

Тақсимлаш марказларининг ёпилиш сабабларидан бири — коронавирусга чалинган беморлар сони камайгани билан боғлиқ.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида тақсимлаш марказларининг ёпилиши, пойтахтда, умуман мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашганини англатади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 62,7 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 40,1 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (13,4 млн), Ҳиндистонда (9,4 млн), Бразилияда (6,3 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Теглар:
коронавирус пандемияси, Ўзбекистон

Асосий мавзулар