03:19 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
195 0 0

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Бугун Тошкент вилояти имом хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Унда идора раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, диний идора иш бошқарувчиси Рустам Жамилов, масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва таниқли имом хатиблар иштирок этган.

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланган.

Жасур домла Раупов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Андижон давлат университетини тамомлаган. 1999 йилдан бошлаб Тошкентдаги бир неча масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Хусусан, 2017-2019 йилларда “Ислом ота” масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаган, 2019 йил декабрида Чилонзор туманидаги “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилганди.

2010 йилдан буён эса Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келган.

Асосий мавзулар