13:40 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Жамият
Ҳавола олиш
88 0 0

Сардоба,  Оқолтин ва Мирзаобод ҳудудлари илк бор марказлашган ичимлик суви ва канализация тармоғи билан таъминланди.

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Сирдаёнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод ҳудудларига илк бор марказлашган ичимлик суви ва канализация тармоғи кириб борди, деб хабар қилмоқда "Ўзсувтаъминот" АЖ.

"Сардоба - Оқолтин - Мирзаобод ҳудудларида жами 89,9 км. масофада ичимлик суви тармоқлари, 6,9 км. масофада оқова сув тармоқлари тортилди. 6 та ичимлик суви иншооти, 11 дона оқова сув ҳайдаш иншооти қурилди, мавжудлари реконструкция қилинди. Сув иншоотларини бунёд этиш ишлари давом этмоқда", - дейилган АЖ хабарида. 

Натижада ушбу ҳудудларда янги қурилган кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, узоқ йиллардан буён ичимлик суви ва канализация муаммоси қийнаб келаётган қишлоқлар, маҳаллаларда ҳам сув таъминоти яхшиланмоқда. Эътиборлиси, янги хонадонларга сув ҳисоблагичлари ҳам ўрнатиб берилган бўлиб, бу ортиқча сув сарфининг олдини олиш ва истеъмолчиларда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

В Сардобу впервые провели централизованное водоснабжение и канализацию

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг май ойида “Сардоба” сув омборида сув тошқини юз берган эди. Унинг оқибатида ушбу ҳудуд жиддий талафот кўрган эди. Талафотни бартараф этиш ҳамда Сардоба-Оқолтин-Мирзаободда сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш мақсадида "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан 16 та обектда ичимлик суви ва оқова сув тармоғи, янги иншоотлар бунёд этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунга қадар ушбу йўналишдаги ишлар деярли якунланган. 

Ўзсувтаъминот
В Сардобу впервые провели централизованное водоснабжение и канализацию

Асосий мавзулар