20:31 24 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
145 0 0

Навоий вилоятида таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Навоий вилоятида паст кўрсаткичли мактаб директорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган”, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.

Ноябрь ойи ўрталарида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида Қарши шаҳрида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган Қашқадарёдаги 20 та мактаб директори ишдан олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланиши хабар қилинган эди.

Теглар:
таълим, мактаб директори, ишдан кетди, маош, Навоий вилояти

Асосий мавзулар