22:34 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
77 0 0

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, уларга қатор имтиёзлар берилади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистон Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўрик-танлов Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДХХ Чегара қўшинларининг қўшилма, қисм ва олий ҳарбий таълим муассасаларида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилади.

Кўрик-танлов “Энг илғор сержант”, “Энг илғор гуруҳ командири”, “Энг илғор взвод командири”, “Энг илғор батальон командири”, “Энг илғор бригада командири” номинациялари бўйича ташкил этилади.

Кўрик-танлов ҳар йили 1 июндан 30 декабрга қадар саралаш, округ ва республика босқичларида ўтказилади.

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари қуйидаги тартибда тақдирланади:

Округ босқичида:

  • 1-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • 2-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • 3-ўрин учун – диплом ва лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

Республика босқичида:

  • 1-ўрин учун – I даражали диплом ва лавозим маошининг уч баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси;
  • 2-ўрин учун – II даражали диплом ва лавозим маошининг икки баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
  • 3-ўрин учун – III даражали диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида эълон қилинади ва тақдирланади.

Шунингдек, кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

“Энг илғор сержант” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш; “Энг илғор гуруҳ командири” номинацияси бўйича ғолибларга – юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш; “Энг илғор взвод командири” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш; “Энг илғор батальон командири” номинацияси бўйича ғолибларга – Қуролли Кучлар Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш; “Энг илғор бригада командири” номинацияси бўйича ғолибларга – юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш.

Теглар:
ҳарбийлар, танлов, Ўзбекистон

Асосий мавзулар