22:59 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
297 0 0

"Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Унда, Жиззах вилоятининг “Зомин” туристик-рекреацион зонасини (эркин туристик зона) ташкил этиш; эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик бериш назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, эркин туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

- эркин туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;

- ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;

- транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;

- туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;

- эркин туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;

- энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

- ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Туркия Республикасининг “IDEALIST” компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Асосий мавзулар