Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси пайдо бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЕдиный координационный центр, организованный в столичном "Узэкспоцентре", начал благотворительные работы
Единый координационный центр, организованный в столичном Узэкспоцентре, начал благотворительные работы  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ассоциациянинг асосий мақсади фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш, инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлиликни қўллаб-қувватлашдан иборат.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш, инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Бугунги кунда 80 дан ортиқ мамлакатда йирик профессионал волонтёрлик ташкилотлари мавжуд бўлиб, кўнгиллилар сектори жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий бўлагини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланган эди. Қонунга мувофиқ, волонтёрлик фаолияти – жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият ҳисобланади.

Кам таъминланганларни, ишсизларни, кўп болалиларни ва бошқа шу каби шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш йўналишларидан биридир.

Янгиликлар лентаси
0