Конституция куни арафасида Асосий қонун Брайл алифбосида чиқди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишНезрячая посетительница читает с помощью рук книгу
Незрячая посетительница читает с помощью рук книгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Брайл алифбосида чоп этилган Конституция кўришда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини сақлашга хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами арафасида Асосий қонун Брайл алифбосида китоб ҳолида нашрдан чиқди, деб хабар қилмоқда Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази. 

"Брайл алифбосида чоп этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” расмий нашри юртимиздаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади", - дейилган хабарда. 

Конституйиянинг ушбу расмий нашри Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилди.

Шунингдек ушбе ишда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчи ваколатхонаси яқиндан ёрдам бергани айтиб ўтилган.  

Брайль алифбоси - рельеф нуқтали бармоқ билан ўқиса бўладиган шрифт бўлиб, у кўзи кўрмайдиган кишиларга ёзувларни ўқиш имконини беради. Брайл алифбоси 1824 йилда француз Луи Брайлем (Louis Braille) томонидан ихтиро қилинган. Луи Брайл ушбу шрифтни француз ҳарбийларининг "тунги шрифти"ни такомиллаштириш асосида яратган. 

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишНезрячая посетительница читает с помощью рук книгу
Конституция куни арафасида Асосий қонун Брайл алифбосида чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Незрячая посетительница читает с помощью рук книгу
Янгиликлар лентаси
0