Пойтахтда узунлиги 50 километрли “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРазметка велодорожки на асфальте
Разметка велодорожки на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги босқичма-босқич барча туманларнинг аҳоли учун қулай бўлган кўчаларида умумий узунлиги 50 километр бўлган пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрида  умумий узунлиги 50 километр бўлган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Бундай йўлакларни ташкил этиш мамлакат президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил давомида босқичма-босқич барча туманларнинг аҳоли учун қулай бўлган кўчаларида умумий узунлиги 50 километр бўлган пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни ташкил этади”, - дейилган хабарда.

Бу учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2023-2024 йилларда қайтариш шарти билан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз ссуда ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига ҳафтада камида бир марта ишга пиёда келиб-кетиш тавсия этилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0