Шавкат Мирзиёев 100 нафардан зиёд маҳкумни афв этди

© Unsplash / Matthew AnsleyТюрьма. Иллюстративное фото
Тюрьма. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги арафасида 104 фуқаро президент Шавкат Мирзиёев фармони билан афв этилди.

Фармонга мувофиқ, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0