“Меҳр-3”: Ўзбекистон Суриядан 100 га яқин фуқароларни қайтарди

© МИД УзбекистанаВласти Узбекистана вернули из Сирии почти 100 соотечественников
Власти Узбекистана вернули из Сирии почти 100 соотечественников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар ватанга қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанга қайтарилди.

“Бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади”, - дейилган хабарда.

ГУВД Ташкента рассказало о судьбе троих детей, возвращенных из Ирака - Sputnik Ўзбекистон
Ироқдан олиб келинган 2 нафар ногирон болаларни тоғаси асраб олди

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади. Таъкидланишича, келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон расмий делегацияси Суриядаги лагерларга ташриф буюргани ва у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан уларни Ватанга қайтариш масаласини ҳал қилиш учун учрашувлар ўтказгани хабар қилинган эди.

Илгари "Меҳр-1" ва "Меҳр-2" инсонпарварлик операциялари амалга оширилган эди. 2019 йилда ушбу операциялар доирасида Сурия ва Ироқдан 220 нафар ўзбек аёллари ва болалари Ўзбекистонга олиб келинган.

Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан халққа йўллаган табригида ёлғон ваъдаларга алданиб, мамлакатдан чиқиб кетган ва қуролли можаролар бўлаётган Яқин Шарқ минтақасида оғир кунларни бошидан ўтказаётган фуқаролар, асосан аёллар ва болаларни мамлакатга қайтариб олиб келиш бўйича инсонпарварлик тадбирлари давом эттирилаётганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0