ЙҲХББ фуқароларга мурожаат билан чиқди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСнег в Узбекистане
Снег в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙҲХББ музламалар юзага келаётгани сабаб ҳайдовчилардан заруратсиз машинани кўчага бошқариб чиқмасликни сўраган.

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Таъкидланишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, айрим ҳудудларда қор ёғаётганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда.

Шу сабабли ҳайдовчилардан:

  • Заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликлари;
  • Зарурат билан чиққан вақтларида ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишлари;
  • Газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликлари;
  • Пиёдаларга эътиборли бўлишлари, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликлари, эҳтиёткор бўлишлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуддарида ҳаво ўзгариб туриши, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0