Ўзбекистонда коронавирус: 5 та ҳудудда янги ҳолатлар

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для больных COVID-19
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 166 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 664 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Туркия COVID-19 га қарши Россия вакцинасидан воз кечилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Ўзбекистонда яна 166 кишида коронавирус аниқланди, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 664 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 27 нафари Тошкент вилоятида, 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 71 921 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоиз.

Айни пайтда 2 132 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 611 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 68,9 миллиондан ошди, 1,5 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (15,4 млн), Ҳиндистонда (9,8 млн), Бразилияда (6,7 млн).

Янгиликлар лентаси
0