Тармоққа зўравонликни тарғиб қилувчи видеони жойлаштирганлик учун жарима оширилиши мумкин

© PixabayМобильный телефон в руке
Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларга зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирганлар 89,2 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, жумладан, Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Женщина закрывает лицо - Sputnik Ўзбекистон
Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун янги мобил иловаси ишга туширилди

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи ахборотни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки Интернет тармоқларига жойлаштирганлик учун ҳам жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг амалдаги таҳририга кўра, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш ҳаракатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (11,1 млн сўм) 100 бараваригача (22,3 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан (22,3 млн сўм) 150 бараваригача (33,4 млн сўм)миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Янги қонун лойиҳасига кўра, бундай ҳаракатлар учун жарима миқдорини ошириш, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 400 бараваригача (89,2 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 450 бараваригача (100,3 млн сўм) миқдорда жарима солиш ҳақидаги меъёрни киритиш таклиф этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0