22:57 24 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Жамият
Ҳавола олиш
208 0 0

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди, деб хабар қилди ОЎМТВ Ахборот хизмати.

2021 йил 11 январь  — ўқишнинг биринчи куни бўлади.

Эслатиб ўтамиз, республика умумтаълим мактабларида янги йил тадбирларини ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берганди. Коронавирус пандемияси пайтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида 2020 йилги “Президент арчаси" тадбири “Болажон” ва “Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилади.

Республика махсус комиссияси мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида давлат корхоналари ва бошқа ташкилотларга корпоратив базмларни ўтказиш тақиқлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этди.

 

Теглар:
коронавирус пандемияси, талабалар

Асосий мавзулар