Пойтахтнинг айрим кўчаларида 15 январгача транспорт ҳаракати чекланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровУлица Зарафшан
Улица Зарафшан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил тантаналари муносабати билан 20 декабрдан 2021 йил 15 январигача айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан  Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлар  ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан  2021 йил 15 январь соат 00:00 гача  қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

- Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

- Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;

- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентВ Ташкенте почти на месяц перекроют несколько улиц
Пойтахтнинг айрим кўчаларида 15 январгача транспорт ҳаракати чекланади - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте почти на месяц перекроют несколько улиц

Шаҳар маъмурияти келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Янгиликлар лентаси
0