00:11 06 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
353 0 0

Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия Россияга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Ўзбекистонлик ҳамкорлар коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилишга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Инсон аденовирус векторлари платформаси асосида яратилган, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди”, - деди элчи Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, Тюрденевнинг сўзларига кўра,  Россияга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 1 миллион дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланган.

Элчи келгуси йили Россиядан COVID-19 га қарши иккинчи “Эпиваккорона” вакцинасини харид қилиш учун шартнома тузиш кутилаётганини маълум қилди.

 

Теглар:
Спутник V, Ўзбекистон янгиликлари, эмлаш, вакцина, коронавирус, мигрантлар, Ўзбекистон, Россия, Владимир Тюрденев

Асосий мавзулар