Ўзбекистонлик талабалар учун Россия олийгоҳларидаги квоталар кўпайтирилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев икки мамлакат ўзбекистонлик талабалар учун Россия ОТМларида квоталар сонини ошириш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий таълим муассасаларида квоталар сонини ошириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.

“Бўлиб ўтган саралаш кампаниясида Ўзбекистон учун ҳукумат квотасининг 228 та ўринига 4 мингдан ортиқ номзод ариза топширган, бу эса  квотани ошириш зарурлигидан далолат беради. Биз бу йўналишда тегишли ишларни амалга оширяпмиз”, - деди Тюрденев Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан Sputnik мухбири келтирмоқда.

Возобновление очного обучения в Дальневосточном федеральном университете - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Россия тиббиёт университети филиали ва клиникаси ташкил этилади

Элчининг маълум қилишича, бугунги кунда Россия ОТМларида 30 мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Умуман олганда, Россияда Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича хорижий давлатлар орасида етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Тюрденев Россия ОТМларининг  Ўзбекистондаги филиаллари тармоғини изчил кенгайтириш масаласига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, яқинда Тошкентда  Герцен  номидаги Россия давлат педагогика университети филиали ва Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ваколатхонаси  очилди.

Элчи РУДН Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги келишувга асосан мигрантларни ўқитиш учун қўшимча умумтаълим дастурларини олиб бораётганини эслатди.

Янгиликлар лентаси
0