Хоразмда “загранпаспорт” учун катта навбатлар нима сабабдан юзага келгани маълум қилинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗагранпаспорт гражданина Узбекистана
Загранпаспорт гражданина Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, аҳоли орасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Хоразмда хорижга чиқиш биометрик паспортини  олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келган. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълум қилди.

ID-карта узб - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт ўрнига ID-карта

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Хива туманларидаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида одатдагидан кўп фуқароларнинг йиғилганлиги ва улар навбатга туриш тартибига риоя қилмаётганликлари акс этган фото ва видеолар тарқалган эди.

Аниқланишича, паспорт олиш учун мурожаат қилаётган аҳолининг асосий қисми Россияда меҳнат қилиб келган фуқаролардир. Улар 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан, Россияга фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари тартиби кучга кириши муносабати мурожаат қилмоқдалар.

“Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида авиа қатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган”, - дейилган хабарда.

Бошқарма пандемия муносабати билан ҳозирги кунда бир қатор давлатлар, шу жумладан, Россия Ўзбекистон билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумотлар келиб тушмаганини қайд этган.

Ҳозирги вақтда Ҳазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига "загранпаспортини" олиш бўйича навбатда турган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилган, уларга навбат талонлари тарқатилган.

Пандемия сабаб Россия 27 мартдан бошлаб ўз чегараларини ёпиб, халқаро мунтазам парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Бугунги кунга келиб Россия қатор мамлакатлар билан парвозларни қисман тиклади. Ўзбекистон билан эса ҳозирча парвозларни тикламаган ва Россияга киришга асоси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларининг кириши тақиқланган. Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўз чегараларини қачон очиши ҳақидаги савол жавоб бераётиб, чегаралар коронавирус билан боғлиқ вазият имкон бериши биланоқ очилишини маълум қилган эди. 

Ўзбекистон фуқаролари 2021 йил 1 январдан бошлаб фақат янги турдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0