Олимлар Марсда "фаришта" тасвирини кўришди - фото

CC BY 2.0 / Kevin Gill / MarsПланета Марс
Планета Марс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Марс-экспресс" сайёралараро станцияси Марснинг жанубий қутбида "фаришта"га ўхшаш бўлган суратни тасвирга олди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Автоматлаштирилган "Марс-экспресс" сайёралараро станцияси Марсда ўзгача суратни тасвирга олди.

Mars Express портали хабарига кўра, жанубий қутбдан унчалик узоқ бўлмаган жойда олимлар “қанотли ва зарҳал доирали фаришта”га ўхшаш бўлган ғаройиб манзарани кашф этдилар.

Бундай ландшафтни оливин ва пироксен каби минералларга бой қумтепалар ҳосил қилди.

Олимларнинг фикрига кўра, улар дастлаб Марс остида жойлашган, аммо кейинчалик, эҳтимол улар қадимги вулқон билан суриб чиқарилган.

Яна бир қизиқ факт, фотосуратда кўрсатилган Жанубий қутб қалинлиги 1,5 километрдан ошадиган муз қалпоғи билан қопланганди.

Бироқ, ҳозир сайёранинг пастки ярим шарида ёз, шунинг учун совуқ қоплам йил давомида энг паст даражада.

Янгиликлар лентаси
0