Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа учун ҳеч ким жазоланмади - ОАВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровВ Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро
В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фожеа содир бўлишига 4 нафар масъул ходимлар айбдор деб топилган, лекин жиноят иши айблилик масаласи ҳал этилмасдан олдин тугатилган. 

ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Юнусобод метроси қурилишида содир бўлган фожеа учун ҳеч ким жазоланмади, айни дамда жиноят иши тўхтатилган деб хабар қилмоқда Газета.уз Тошкент шаҳар прокуратураси маълумотига асосан.

В Ташкенте обрушилась часть строящейся линии метро - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод метро қурилишида юз берган фожианинг асл сабаби маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 декабрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли 6 нафар қурувчи вафот этган эди. Ўшанда фожеага сабаб бўлган тупроқ ўпирилишига тоннел қазиш техник хавфсизлиги бузилиши ҳамда ёғингарчилик сабаб бўлган дейилган эди. 

Шундан сўнг фожеада зарар кўрган оилаларга 261,9 млн сўмдан ва яна бир оила учун — 281,6 млн сўм миқдорида бир марталик нафақа пули белгилаган эди. Ундан ташқари,боқувчисини йўқотган марҳумлар оила аъзоларига ойлик ёрдам пуллари тўлаб бориш ҳам белгиланган эди. 

Тошкент шаҳар прокуратураси жавоб хатида маълум қилишича, ушбу техноген фожеа содир бўлишига "Кўприк қурилиш инвест" УК, "Тошкент метрополитени" УКларнинг 4 нафар масъул ходимлари айбдор деб топилган, лекин жиноят иши айблилик масаласи ҳал этилмасдан олдин тугатилган. 

"Аниқланган қоидабузарликлар эҳтиётсизлик оқибатида содир этилганлигини инобатга олган ҳолда юқорида қайд этилган шахслар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатишни сўраб мурожаат қилишган», дейилади хатда.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги махсус комиссиянинг жабрланувчи оилалар даъвоси йўқлигини  ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарувининг юқоридаги ходимларга берган ижобий тавсифномасини инобатга олган ҳолда - 2020 йил 18 март куни Ўзбекистон жиноят кодексининг 84-моддаси 5-қисм 2-бандига асосан (ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса) жиноят иши тугатилди», — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0