08:01 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
256 0 0

Бу йилги “Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 11 минг дона “Президент совғаси” Ўзбекистон ҳудудларига жўнатилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” тайёрланиб ҳудудларга юборилмоқда.

Что президент подарит узбекистанским детям на Новый год
Что президент подарит узбекистанским детям на Новый год

“Президент совғаси” таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.

Ўзбекистон президенти номидан ҳозирланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.

Что президент подарит узбекистанским детям на Новый год
Что президент подарит узбекистанским детям на Новый год

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

Теглар:
Халқ таълими вазирлиги (ХТВ), Президент совғаси, совға, Янги йил, Ўзбекистон янгиликлари

Асосий мавзулар