Тошкент марказида очиқ осмон остида муз майдони очилади

© Uzbektourism.uzКаток под открытым небом организуют в Ташкенте
Каток под открытым небом организуют в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир ой давомида муз майдонида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 5 янв - Sputnik. 7 январь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдидаги майдонда очиқ осмон остидаги яхмалак ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш қўмитаси.
«Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони» лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Art Uz Promotion Agency” томонидан пойтахт ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши остида ўтказилмоқда. Мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни кенг тарғиб қилиш, - дейилган хабарда.
Шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади. Концерт зонасида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
2021 йилнинг 7 январь куни Шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг "Қиш" дастури билан иштирок этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, очиқ осмон остидаги муз майдони очилишида ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ташкил этилади. Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан фудкорт зона хизмати йўлга қўйилиб, унда пойтахтимизнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари фаолият юритади. Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0