04:39 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
139 0 0

2020 йилда гречка, ловия, нўхат ва мош ҳамда мол гўшти ва қўй гўшти нархлари сезиларли даражада ошгани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси 2020 йил давомида нархи энг кўп ошган озиқ-овқат маҳсулотлар борасида маълумотларни эълон қилди.

Нархлари энг кўп ошган маҳсулотлар рўйхатидан биринчи навбатда дуккаклилар ўрин олган. Хусусан, гречка (+52,7%), ловия (+36,2%), нўхат (+27,6%), мош (+25,6%), буғдой уни (+14,8%), гуруч – 13,8 %.

Шунингдек, аҳоли томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар - мол гўшти (+ 21%), қўй гўшти (+25%), балиқ (+13,5%) ва товуқ гўшти (+3,9%) нархлари ҳам сезиларли даражада ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил якунида нархи энг кўп ошган озиқ-овқат маҳсулоти мош, буғдой уни ва мол гўшти бўлган эди. Йил якунида мош (+35%) ва буғдой уни нархи (+32%) ҳамда мол гўшти (+26%)га қимматлаган эди.

Асосий мавзулар