Мудофаа, ИИВ ва МХХ вакиллари Бахтиёр она ҳайкалига гул қўйишди

© МинобороныСиловики почтили памятник Счастливой матери
Силовики почтили памятник Счастливой матери - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси вакиллари Бахтиёр она ҳайкали пойига гул қўйишди.
ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Бугун, Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бир неча вазирлар Мустақиллик майдонидаги Бахтиёр она ҳайкали пойига гул қўйишди
"14 январь куни эрталаб ҳурлигимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументига мамлакатимиз куч тузилмалари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳарбий оркестр садоси остида монумент пойига гулчамбарлар қўйдилар", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.
Шунингдек, тантанали тадбирда Ўзбекистон мадҳияси янгради ва фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида шахдам қадамлар билан юриб ўтди. 
Ҳарбий хизматчилар бахтиёр онага ҳарбийча ҳурмат изҳор этишди.
© МинобороныСиловики почтили памятник Счастливой матери
Силовики почтили памятник Счастливой матери - Sputnik Ўзбекистон
Куч ишлатар тизимлари вакиллари Бахтиёр она ҳайкали пойига гул қўйишди
 
Янгиликлар лентаси
0