03:32 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
318 0 0

Коронавирус соч тўкилишига олиб келиши мумкин: Нью-Йорк етакчи дерматолог - шифокор Мишель Грин бу ҳақда гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Машҳур америкалик дерматолог Мишель Гриннинг фикрига кўра, вирус организм учун жиддий синовга айланади, уни "шок терапияси" ёки стрессга реакция деб аташ мумкин.

Яқинда ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини бошидан ўтказган одамларнинг шикоятлари пайдо бўлди: уларнинг сўзларига кўра, улар соч тўкилишига дуч келишди. Бу ҳақда GQ нашри мухбирларига сериал юлдузи Алиса Милано айтиб берди. Актриса Instagram саҳифасида бу ҳолат ҳақида видео ҳам жойлаштирди.

Соч тўкилиши - бу COVID-19дан кейин организмнинг жуда кўп учрайдиган реакцияси ҳисобланади, дейди дерматолог.

Мутахассиснинг таъкидлашича, маккор вирус инсон организми учун жиддий синовга айланади. Бундай ҳолда, сочларнинг ҳаёт цикли тўсатдан қисқа вақт ичида қисқаради, шундан сўнг "соч тўкилиши" бошланади. Сочлар қайта ўсиб чиқиши мумкин, аммо бунинг учун вақт керак. Кўпинча бундай реакцияга алопецияга мойил бўлган одамлар дуч келади.

"Коронавирус инсоннинг организмига ҳар хил таъсир қилади ва касаллик оқибатида иммунитет тизимидаги стресс туфайли, тузалганларнинг аксарияти ҳақиқатан ҳам соч тўкилишидан азият чекмоқда", - дейди Грин.

Дермотолог соч тўкилишининг биринчи аломатлари пайдо бўлганда мутахассисга мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1352)
Теглар:
интернет, ижтимоий тармоқ, коронавирус пандемияси, коронавирус

Асосий мавзулар