11:47 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
185 0 0

Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, эмлашни бошлашни ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида ишланмоқда ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан “Спутник V” вакцинаси бўйича мунтазам мулоқотлар амалга оширмоқда.

Юсупалиев “Спутник V” вакцинасини мамлакатга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларни ўқитиш, эмлашни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россияга юборилган.

Ҳозирда ушбу вакцинанинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатория текширишларини ўтказиш мақсадида Россия ишлаб чиқарувчиларидан махсус текширув тестлари ва реагентлар сўралган. Ушбу реагентлар ва тестлар келгандан сўнг, қисқа муддат ичида текширувлар ўтказилиб, вакцина яроқлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида хужжат тақдим этилади ва уни республикада ишлатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинади.

“Бир вақтнинг ўзида “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш масаласи устида ишланмоқда ва Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди.

Мавзу бўйича

Россия ССВ “Спутник Лайт” вакцинаси тадқиқотларига рухсат берди
Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига
Россия вакцинаси самарали эканини тушунамиз – Хаджибаев “Спутник V” ҳақида
"Спутник V" вакцинаси ҳақида барча саволларга жавоблар

Асосий мавзулар