Ҳафта охирида ҳаво кескин совиб кетади: Энергетика вазирлиги бунга ҳозирми

Oбуна бўлиш
Энергетика вазирининг сўзларига кўра, январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов кутилаётган совуқ об-ҳаво шароитида аҳолини барқарор энергия ва газ билан таъминлаш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилди.
Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда.
Автомобиль проезжает под покрытыми снегом деревьями на Корсике  - Sputnik Ўзбекистон
Изғирин об-ҳаво ҳафта охирида Ўзбекистонга қайтади
“Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз”, - деди вазир АОКАдаги “Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар” мавзусига бағишланган брифингда.
Амалдорнинг сўзларига кўра, январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.
“Ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна  кўмир ва брикет захираси мавжуд”, - дея қўшимча қилди Султонов.
Янгиликлар лентаси
0