Ўзбекистонда 4617 киши Хитой вакцинаси билан эмланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишВакцинация от коронавируса
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Хитой вакцинаси кўнгиллиларда синовдан ўтмоқда. 1 февралдан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бошланади.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 4617 киши коронавирусга қарши эмланди, деб хабар қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда.
Медработник демонстрирует вакцину ЭпиВакКорона в процедурном кабинете - Sputnik Ўзбекистон
"ЭпиВакКорона"дан нимани кутса бўлади. COVID-19га қарши пептидли вакцина ҳақида
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилган ва 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича бўйича тренинг ва семинарлар бошланади.
Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган, янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг III фаза клиник синовларини ўтказиш доирасида Ўзбекистонга 5000 дона вакцина олиб келинган. 
2020 йилнинг 12 декабридан бошлаб 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгиллилар тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилган ва 4617 нафар кўнгилли вакцинация амалга оширилди, дейилган хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 510 нафар. Уларнинг 98,0 физи (76 997 нафар) бутунлай тузалди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 892 нафар бўлиб,  бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир ва 702 нафари енгил шаклда даволанмоқда. Коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи — 86 %. 
Янгиликлар лентаси
0