Бир йиллик маошини қайтарсин - президент Когон туман раҳбарларини ишдан олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Когон туман секторлари раҳбарларини ишдан олди ва прокурорга улардан бир йиллик иш ҳақини ундиришни топширлди.
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. кеча 27 январ куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган, ёшлар бандлигини таъминлаш мавзусидаги видеоселектор йиғилишида президент Бухоро вилояти Когон тумани барча сектор раҳбарларини ишдан олди.
"Когон шаҳар иккинчи сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ярашов ёшлар билан учрашувда уларнинг 3 нафарини 1 ҳафта муддатда иш билан таъминлайман деб ваъда берган эди. Лекин орадан 1 ой вақт ўтган бўлсада, натижа йўқ. 
Когон шаҳридаги қолган сектор раҳбарлари ҳам маҳаллаларга тушиб ишламаяпти. Туман ҳокими Ҳошимов, Ички ишлар бошлиғи Жафкашов, солиқ идораси бошлиғи Бобомуродов.
Бунинг устига ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандликни таъминлаш ёки тадбиркорликка жалб қилиш ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Зарипов ҳаммасини ишдан ҳайдайсан. Прокурорга биринчи вазифа 1 йиллик иш ҳақини кассага тўласин ҳаммаси. Ҳамма билсин шуни", деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев вилоят, туман ва сектор раҳбарлари белгиланган вазифаларни бажармаган тақдирда, ишдан олиниши ва бир йилллик маошини давлатга қайтариш тўғрисида бир неча бор огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0