11:35 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
32710

Самарқанд вилояти ҳокимлиги янги аэропортга ном бериш бўйича танлов ўтказмоқда. Таклиф қилинаётган номлар орасида - Мирзо Улуғбек, Амир Темур ва Мароканда.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Самарқанд шаҳрида айни дамда қурилиши жадал олиб борилаётган янги аэропорт 1 сентябрдан ишга тушади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Аэропорт қурилишига хорижий давлатлардан етакчи мутахассислар таклиф қилинган: улар аэропортнинг муҳандислик тармоқларини қурмоқда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова
Как строится новый аэропорт в Самарканде

Янги аэропорт энг замонавий хавфсизлик ва санитария-гигиена талаблари асосида, хусусан пандемия тажрибасини ҳисобга олган ҳолда барпо қилинмоқда. 

Янги аэропортнинг қуйидаги хусусиятларига алоҳида эътиборга моликдир:

  • соатига 600 + 600 кишини кутиб олиши/кузатиши мумкин (олдин 400 киши эди);
  • 4 телескопик траплар билан жиҳозланади (аввал бўлмаган);
  • 24та самолёт учун турар жой (олдин 8та эди);
  • учиш-қўниш йўлаги катта самолётларни қабул қилади;
  • 4та кутиш зали мавжуд бўлади; 
  • 26та йўловчиларни рўйхатга олиш нуқталари (20та халқаро + 6та маҳаллий);
  • онлайн регистрация (йўловчилар ва багаж учун алоҳида);
  • замонавий хавфсизлик, видеокузатув ва диспетчерлик тизимлари ўрнатилади;
  • ҳаво ультрабинафша нурлари лампалари ёрдамида тозаланади;
  • эксплуатация муддати 15-20 йил;

Айни дамда Самарқанд аэропортининг учиш-қўниш йўлаги катта ўлчамли самолётларни қабул қилишга мослаштирилмоқда. Йўлак 95 фоизга қуриб битказилган. У ишга тушганидан сўнг, аэропортда Airbus А-380 дан ташқари, барча турдаги самолётларни қабул қилиш мумкин бўлади.

Новые технологии и санитарная безопасность: как строится аэропорт в Самарканде
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Новые технологии и санитарная безопасность: как строится аэропорт в Самарканде

Янги аэропорт ўз имкониятлари бўйича Марказий Осиёда ягона бўлади. Аэропорт биноси очилган китоб шаклида бўлиб, унинг томида юлдузлар жойлашувига мувофиқ чироқлар ўрнатилади.

Ҳозир Самарқанд вилояти ҳокимлиги унга ном бериш учун танлов ўтказмоқда. Таклиф қилинаётган номлар орасида - Мирзо Улуғбек, Амир Темур ва Мароканда.

Айтиш жоиз-ки, янги аэропорт қурилиши жадал олиб борилаётган бўлса-да, аэропорт фаолияти бир кунга ҳам тўхтатилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд янги аэропорти қурилиши ҳақида 2020 йилнинг 5 августида эълон қилинган эди. Янгилаш лойиҳаси қиймати 62 миллион долларни ташкил қилган. 

Новые технологии и санитарная безопасность: как строится аэропорт в Самарканде
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Новые технологии и санитарная безопасность: как строится аэропорт в Самарканде

Асосий мавзулар