Россия Ўзбекистонга яна ўн жиноятчини топширди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишГенеральная прокуратура РФ
Генеральная прокуратура РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
Россия Ўзбекистонга қатор жиноятларда айбланаётган 10 нафар фуқарони топширди. Улар орасида хавфли рецидивист ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия Ўзбекистонга мулкка қарши ҳамда гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланаётган 10 нафар фуқарони топширди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Улар турли вақтларда Россия ҳудудида қўлга олинган. Ўзбекистон Бош прокуратураси Россия томонига уларни топширишга оидга тегишли сўровларни йўллаган. Россия томони ўз навбатида сўровларни қаноатлантирган. Махсус посбонлар ҳамроҳлигида жиноятчилар Тошкентга олиб кетилган.
Сотрудник конвойной службы Управления по конвоированию УФСИН России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2020
Россия ҳибсга олинган 56 нафар айбланувчиларни Тошкентга жўнатди – видео
Ўзбекистонга жўнатилганлар орасида фирибгарлик йўли 27 минг долларни ўзлаштирган Аъзамхон Тожихўжаев, ишга киритиб қўйиш баҳонаси билан 19 кишини чув туширган Толиб Сиддиқов ҳам бор.
Шунингдек, Россия Бош прокуратураси Ўзбекистонга хавфли рецидивист Бахтиёр Машраповни жўнатган. У Фарғонада фирибгарлик йўли билан бировнинг 1450 долларини ўзлаштиргани учун судланган. Унга 2 йил 11 ой 8 кун озодликдан чеклаш ва 25 836 000 сўм миқдорда жазо тайинланган.
Машрапов жазони ўташдан бош тортгани учун унинг ўталмаган жазо қисми озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Шундан кейин у халқаро қидирувга берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия махсус рейс билан Ўзбекистонга жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш учун 56 нафар фуқароларни жўнатган эди.
Янгиликлар лентаси
0