09:17 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Жамият
Ҳавола олиш
48220

2022 йилда шаҳар нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё учун энг муҳим воқеалардан бири - ШҲТ саммитига мезбонлик қилади. Тадбирда 20 га яқин давлат етакчилари ва раҳбарлар иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik, Дилшода Рахматова. Бош вазир ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан Самарқанд бўйлаб айланиб, шаҳарда қандай қурилишлар бошлаб юборилгани ва шаҳар ШҲТ саммитига ташриф буюрувчи меҳмонларни, қолаверса, туристларни нимаси билан ҳайратлантиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида сўзлади.

2022 йилда айнан Самарқандда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказиш учун барча зарур инфратузилма жорий йил якунигача тайёр ҳолатга келтирилади, дейди Абдухакимов.

Шу муносабат билан шаҳарда кенг кўламли реконструкция ишлари бошлаб юборилган.

Юлдузли аэропорт

Расмийлар Самарқанд халқаро аэропортини давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, ШҲТга аъзо мамлакатлар меҳмонларини кутиб олишга тайёрлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан.

Қурилиш ишлари ҳозирда тўлиқ ҳажмда олиб борилмоқда. Янги аэропорт замонавий ва юқори технологияли бўлади.

Азиз Абдуҳакимов ишни айнан шу объектни кўздан кечиришдан бошлади.

Лойиҳа дизайни "ўтмиш ва ҳозирги замон синтези"ни эслатади. Aэропорт "очиқ китоб" шаклида, бино томида эса самолёт Самарқандга пастлаётган вақтда юлдузлар туркумини кўриш мумкин бўлади. Бу яна бир бор шаҳар аҳли ва меҳмонларига машҳур астроном Мирзо Улуғбекнинг бутун инсоният илм-фани ва дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссасини эслатиб туради.

Проект нового аэропорта Самарканда
Sputnik / Дильшода Рахматова
Проект нового аэропорта Самарканда

Қурилиш ишларига архитектура бўйича халқаро экспертлар жалб қилинган: умумий қиймати 62 миллион доллар турадиган аэропорт лойиҳаси туркларнинг Kiklop муҳандислик-қурилиш компанияси ва маҳаллий Primetime Group компанияси томонидан амалга оширилмоқда, пудратчи Enter Engineering.

Саёҳатчилар қулайлиги учун энг замонавий технологиялар жорий этилмоқда: йўловчилар ва юкларни рўйхатдан ўтказишнинг янги туридан фойдаланадилар, шунингдек, самолётга чиқишнинг максимал даражада қулай тизими қўлланилиши айтилмоқда.

Рўйхатдан ўтказиш учун жами 26та точка яратилади: улар халқаро ва маҳаллий парвозлар учун алоҳида-алоҳида бўлади. Кутиш заллари ҳам халқаро ва маҳаллий парвозлар учун турли жойларда жойлашади.

Бундан ташқари, ёзги шосседа оғир юкли боинглар учун махсус халқаро стандартга мос қўшимча полоса қилинган.

Аэропортнинг ишчи номи йўқ, аммо танлов авжида. "Амир Темур", "Мирзо Улуғбек", "Самарқанд" номлари таклиф этилмоқда.

Объектда қурилиш ишлари жорий йил якунига қадар якунланиб, у фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.

Заместитель премьер министра Азиз Абдухакимов осматривает площадку, где идет строительство и реконструкция международного аэропорта Самарканда
Sputnik / Дильшода Рахматова
Заместитель премьер министра Азиз Абдухакимов осматривает площадку, где идет строительство и реконструкция международного аэропорта Самарканда

Янги халқаро туристик марказ: меҳмонхоналар, вино ишлаб чиқарадиган цех ва амфитеатр

ШҲТ меҳмонлари, ва албатта, туристлар учун 2021-йилнинг охиригача янги Самарқанд халқаро туристик марказини қуриб битказиш режалаштирилган. Кутилаётган саммит тадбирларининг асосий қисми Enter Engineering томонидан барпо этилаётган мана шу ноёб объектда ўтказилади.

Келажакда бу жойни Самарқандга бутун дунёдан ташриф буюрадиган туристлар севимли масканига айлантириш кўзда тутилган.

Гребной канал
Sputnik / Дильшода Рахматова
Гребной канал

Асосий қурилиш жойи 135 гектар майдонда кечмоқда.

Машҳур Эшкак эшиш (Гребной) каналининг икки қирғоғида: "Боқий шаҳар" этношаҳарчаси, шароб ишлаб чиқариш цехи, меҳмонхоналар ва баҳайбат (умумий майдони 2 800 кв.метр бўлган) уч қаватли Конгресс-холл жойлашади. ШҲТ мамлакатлари раҳбарларининг саммити ва мажлислар шу ерда ўтказилади. Биринчи шахслар иштирок этадиган мажлислар бўлиб ўтадиган зал  майдони 65х65 метр, баландлиги 14 метр.

Айтганча, Самарқанд шаҳрининг ўзида 160га яқин отеллар бор, шунингдек, меҳмон уйлари ва хостеллар қурилган.

Аммо пандемиягача бўлган даврда туристлар оқими катта бўлиб, уларни жойлаштириш учун мавжуд меҳмонхоналардаги 7 мингга яқин жойлар ҳам кўпинча етмай қолган.

Строительство нового туристического центра, где расположен Гребной канал.
Sputnik / Дильшода Рахматова
Строительство нового туристического центра, где расположен Гребной канал.

Айнан шу боис, янги лойиҳада маҳаллий ҳукумат меҳмонхона, отелларга кўпроқ эътибор қаратган.

Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, Самарқанд халқаро туристик марказида 8та янги тўрт ва беш юлдузли, 1,2 минг ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар бунёд этилади (улар 7, 11 ва 22 қаватли бўлади).

Саммит иштирокчилари ва меҳмонлари айнан шу меҳмонхоналарда жойлаштирилади.

"Ўзбекистонда "Мароканда Парк Хотел" маркаси остида ўзининг меҳмонхоналар тармоғи шакллантирилмоқда. Отеллар тармоғи дастлаб Самарқандда ишга тушади, умид қиламанки, келажакда у бутун республика бўйлаб кенг тарқалади", - деди Абдухакимов.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев йирик меҳмонхоналар қурилиши ишларини шаҳар ташқарисига чиқариш ҳақида топшириқ бергани маълум.

"Биринчидан, бу бизнинг моддий-маданий меросимиз бутлигини таъминлаш бўйича ЮНЕСКО талабларининг бажарилиши бўлса, иккинчидан, бу ерда қад ростлаётган барча иншоотлар барча халқаро талабларга тўлиқ мос келади", - дея тушунтиради Абдуҳакимов.

Строительство нового туристического центра, где расположен Гребной канал.
Sputnik / Дильшода Рахматова
Строительство нового туристического центра, где расположен Гребной канал.

"Боқий шаҳар" - этношаҳарчасининг қаршисида, Эшкак эшиш каналига яқин жойда бир вақтнинг ўзида ҳам халқаро туристик марказга ҳам эски шаҳар қисмига қарайдиган амфитеатр барпо этилади.

Шунингдек, "Шарқ тароналари" Халқаро мусиқа фестивали ҳам ушбу туристик марказда ўтказиш белгиланган. Одатда у икки йилда бир марта Регистон майдонида ўтказилар эди.

Самарқанд республика Эшкак эшиш канали

Бу маҳаллий диққатга сазовор жойлардан биридир. У совет иттифоқи даврида сув спортининг эшкак эшиш тури бўйича турли турнирлар ва мусобақаларни ўтказиш учун барпо этилган. Эшкак эшувчи спортчилар айнан шу ерда машқ қилишади.

Канал узунлиги 2 180 метр, эни эса — 150 метрдан ортиқ. У ттўлалигича халқаро стандартларга жавоб беради. 

Марказий Осиё минтақасида бу шундай ягона спорт иншооти, ​​бутун дунёда эса бунақаси бир нечта, холос.

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, Эшкак эшиш канали атрофида бугунги кунда туристик маркази қад ростлаётганига қарамасдан, у спорт объекти сифатида ўз фаолиятини зинҳор тўхтатмайди.

Бундан ташқари, канал функционал аҳамиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳукумат давлат маблағлари ҳисобига унинг атрофида янги спорт иншоотларини барпо этади.

Бу ерда халқаро даражадаги турли мусобақалар бўлиб ўтади. Хусусан, 2025 йилда Ўзбекистон Ёшлар Осиё олимпиадасига мезбонлик қилиши қарори қабул қилинган, сув спортининг эшкак эшиш тури бўйича турнирлар айнан Самарқандда ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, бу ерда очиқ ва ёпиқ турдаги бассейнлар қурилиши кўзда тутилган.

ШҲТнинг Самарқанддаги саммити Ўзбекистонда ўтказилган тўртинчи саммит бўлади. Илгари халқаро миқёсдаги бундай муҳим тадбир 2004, 2010 ва 2016 йилларда Тошкентда ўтказилган.

Асосий мавзулар