Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга киришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Oбуна бўлиш
Пандемия сабабли ватанга қайтган талабаларнинг Россия ҳудудига киришини ташкил этиш масаласи Ўзбекистон Жаҳон ёшлар ассоциацияси вакиллари томонидан Россия Халқлар дўстлиги университетининг МДҲ ва Болтиқбўйи бўлими билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, пандемия билан боғлиқ вазият сабабли ватанга қайтган талабаларнинг Россия ҳудудига киришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Ўзбекистонлик талабалар учун Россия олийгоҳларидаги квоталар кўпайтирилади
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар уюшмалари вакиллари билан учрашган.
Таъкидланишича, учрашув иштирокчиларига хорижда бўлиб турган пайтдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот берилган. Бундан ташқари, жорий йил мамлакатда йирик сиёсий воқеа - Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилиши кутилаётганига оид ахборот ёшларга етказилган.
“Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, пандемия билан боғлиқ вазият сабабли Ватанга қайтган талабаларнинг Россия ҳудудига киришини ташкил этиш масаласи Ўзбекистон Жаҳон ёшлар ассоциацияси вакиллари томонидан  Россия Халқлар дўстлиги университетининг МДҲ ва Болтиқбўйи бўлими билан ҳамкорликда кўриб чиқилаётгани маълум қилинди”, - дейилган хабарда.
Ёшлар бирлашмалари вакиллари чет элда ўқиш ниятида бўлган ўзбек ёшлари учун услубий қўлланмалар тайёрлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек, малакали ватандошларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат аҳамиятидаги лойиҳаларга жалб қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия 27 март куни коронавирус тарқалиши туфайли мунтазам халқаро ва чартер парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Август ойида Россия Туркия, Буюк Британия, Танзания билан парвозларни қайта тиклади. Кейинчалик Швейцария, Миср, БАА, Мальдив, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Сербия, Куба ва Япония билан ҳам парвозлар ўзаро келишувга асосан тикланди. Бундан ташқари, 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатарга учишга рухсат берилди. Шу тариқа, халқаро авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда, лекин ҳозирча Ўзбекистон билан тиклангани йўқ.
Россия таълим ва илм-фан вазири Валерий Фальков мамлакат ҳудудига кира олмайдиган Россия ОТМларининг хорижлик талабалари дипломни масофадан туриб ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишларини истисно қилмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0