“Дояхотин”: Бухоро вилоятидаги газ қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди

© Пресс-служба АО "Узбекнефтегаз"Скважина - природный газ
Скважина - природный газ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Oбуна бўлиш
“Дояхотин” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. “Дояхотин” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.
Газохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Тожикистон Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳажмини кўпайтиради
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” газ конденсат конидаги 95-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1954–1951 метр оралиқда перфорация ишлари олиб борилди.
Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда. Ушбу қудуқ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган қудуқдан бири ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0