Ўзбекистонга қанча AstraZeneca вакцинаси олиб келинади?

© REUTERS / Ricardo MoraesСамолет с двумя миллионами доз вакцины AstraZeneca / Oxford из Индии приземляется в Рио-де-Жанейро, Бразилия
Самолет с двумя миллионами доз вакцины AstraZeneca / Oxford из Индии приземляется в Рио-де-Жанейро, Бразилия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасини олади, деб хабар қилди ЮНИСЕФ.
Республика 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.
COVAX дастурида 18 та давлат: Бутан, Боливия, Босния ва Герцеговина, Кабо-Верде, Колумбия, Сальвадор, Грузия, Мальдив ороллари, Молдова, Мўғулистон, Перу, Филиппин, Корея Республикаси, Руанда, Жанубий Африка, Тунис, Украина, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо сектори - биринчи бўлиб 1,2 миллион доза Pfizer/Biontech вакцинасини олади.
В Москве началась вакцинация от COVID-19 для людей старше 60 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Россия вакцинаси Ғарбни ҳайратга солди - Welt
Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Россия COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан “Спутник V” препаратини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ, СЭС раҳбари Адҳам Бахромов республикага 100 минг доза вакцина олиб келиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтганди.
Ўз навбатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бормоқда ва уни мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, "Спутник V" вакцинасини импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эмлашга тайёргарлик кўриш ва тиббиёт ходимларини ўргатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат кейинчалик имзолаш учун Россия Федерациясига юборилди.
Янгиликлар лентаси
0