04:16 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
20010

"Спутник V" — коронавирусга қарши дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган вакцина саналади. Препарат ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Н.Ф. Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази раҳбари Александр Гинцбург "Спутник V" вакцинаси 2021 йилнинг июл ойида болаларда тадқиқ қилинишни бошлашига умид билдирди.

"Агар ҳаммаси яхши бўлса, у ҳолда, умид қиламанки, жорий йил июнь ойидан биз вакцина препаратини аҳолининг болалар қисмида тадқиқ қилишга киришамиз", — деган Гинцбург "Россия 1" телеканали эфирида.

Гамалея номидаги марказ томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди кўмагида ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси коронавирусга қарши рўйхатга олинган биринчи вакцинадир: РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилнинг августида бу жараённи амалга оширган.

Обрўли тиббиёт журнал ҳисобланган The Lancet бир неча кун аввал "Спутник V" учинчи фаза тадқиқотлари натижаларини эълон қилди. Препарат юқори самарадорлик, иммуногенлик, хавфсизлик натижадорликни намойиш этди.

Бугунги кунда "Спутник V" вакцинаси 16та мамлакатда рўйхатдан ўтказилган: Беларусь, Венгрия, Аргентина, Венесуэла, Арманистон, Туркманистон, БАА, Эрон шулар жумласидан.

Ўтган йилнинг декабр ойида Ўзбекистонга клиник тадқиқотлар учун 100 доза "Спутник V" етказиб берилган эди.

Мамлакат ўз ҳудудида препарат локализацияси имкониятини кўриб чиқмоқда.

РФ бош вазири Михаил Мишустин яқинда ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашувда Россия Ўзбекистон билан вакцина етказиб бериш борасида ҳамкорлик қилишдан умидворлигини қайд этган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
Теглар:
Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, коронавирус, Спутник V

Асосий мавзулар