05:06 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
162 0 0

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва республикага олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва республикага олиб келиш масаласини ўрганиб чиқади, деб хабар қилди "Дунё" нашри.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва Ҳиндистоннинг Bharat Biotech International Ltd компанияси ўзаро ҳамкорлик масалаларини онлайн-тартибда муҳокама қилдилар.

"Мулоқот давомида Ҳиндистон коронавирусга қарши Covaxin вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва етказиб бериш шартлари муҳокама қилинди", - дейилган хабарда.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россия COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчиси билан “Спутник V” препаратини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Аввалроқ, СЭС раҳбари Адҳам Баҳромов республикага 100 минг доза вакцина олиб келиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтганди.

Ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон томони “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификатлаш устида иш олиб бормоқда ва уни мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Хусусан, "Спутник V" вакцинасини импорт қилиш, рўйхатдан ўтказиш, эмлашга тайёргарлик кўриш ва тиббиёт ходимларини ўргатиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат имзолаш учун Россия Федерациясига юборилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1391)
Теглар:
Спутник V, коронавирус пандемияси, вакцина, Россия, Ҳиндистон, Ўзбекистон

Асосий мавзулар