Боғчаларда ақлли Albert ва Genibot роботлари пайдо бўлади

© МДО УзбекистанаРоботы Albert и Genibot
Роботы Albert и Genibot - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Oбуна бўлиш
Albert ва Genibot роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жанубий Корея Ўзбекистон боғчаларига 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмасини совға қилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Sputnik нашрига маълум қилди.
Робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган Albert ва Genibot ақлли роботларини топшириш маросимида МТВ, Корея робот саноатини ривожлантириш институти (KIRIA), Корея ўқитувчилар уюшмаси, шунингдек, FRG Korea, Dazzle Edu, Genie Robot ва SK Telecom компанияларининг вакиллари онлайн тарзда иштирок этди.
“Биз болалар боғчаларида дастурлаш кўникмалари ҳақида гапирганда, код ёзишни назарда тутмаймиз. Гап замонавий реал ҳаёт шароитларида муваффақият гарови бўлмиш алгоритмик тафаккурни ривожлантириш ҳақида кетмоқда. Ўйин услубидаги роботлар ижодкорлик, мантиқ, намуналарни таниб олиш ва оптимал ечимларни топиш қобилиятларини ривожлантиради”, - деди МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази директори Оятилло Раҳматиллаев.
Albert ва Genibot роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади. Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратишлари мумкин.
Детский сад Аклвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2020
Ўзбекистондаги боғчаларда хитой тилини ўрганиш жорий қилиниши мумкин
Таъкидланишича, роботларга асосланган ўқитиш дастури Корея Республикасида яхши натижалар кўрсатган. У ерда ҳукумат кўмагида бутун мамлакат бўйлаб мингдан зиёд ўқувчиларни қамраб олган 140 та синф очилди. Франция, Испания, Коста-Рика ва Перудаги мактаблар ва болалар боғчаларида ҳам шу каби пилот дастурлари ишга туширилган.
Albert ва Genibot роботлари бутун Ўзбекистон бўйлаб 53 та МТТга тақсимланади. Жойларда устозларни ўқитиш ва пилот лойиҳаси натижаларини мониторинг қилиш ишлари МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази томонидан олиб борилади.
Агар пилот лойиҳаси муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон МТВ янада кўп болалар боғчаларини ақлли роботлар билан таъминлайди, шунингдек, уларнинг иш функцияларини имкониятлари чекланган болаларга мўлжалланган дастур билан тўлдиради.
Янгиликлар лентаси
0