Ўзгидромет об-ҳаво кескин ўзгариши ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Oбуна бўлиш
19 февраль куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. 18-21 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 
20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, кечалари 2-7 даража илиққача пасаяди.
Янгиликлар лентаси
0