04:39 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
250 0 0

Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 млн. доза сотиб олиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. “Спутник V” Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди, бу ҳақида Республикаси Махсус комиссияси хабарига асосан ЎзА хабар қилмоқда. 

"Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда", - дейилган хабарда. 

Шунингдек Ўзбекитонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компаниясининг “ZF 2001” вакцинаси синовлари ҳам муваффақиятли ўтмоқда.

Бироз олдин Хитой компанияси вакили Ўзбекистонни ушбу вакцина ҳаммуаллиф давлати сифатида қайд этилишини маълум қилиб, вакцинага “ZF-UZ-VAC 2001” деб ном берилишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтмиз, Ўзбекистон коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланиши керак бўлган фуқаролар тоифаси белгиланган. Унга кўра, биринчи навбатда касаликка чалиниш эҳтимоли юқори бўлган, кекса ёшли ва сурункали касалиги бўлган ҳамда бирламчи хизмат кўрсатувчи касб эгалари: ўқитувчилар, шифокорлар ИИБ ходимлари эмланиши белгиланган. Маълум бўлишича ана шундай кишилар сони республикада 4,1 млн кишини ташкил қилади. 

Асосий мавзулар