09:13 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Жамият
Ҳавола олиш
410 0 0

Базел университети олимлари мунтазам қаҳва ичиш миянинг кулранг моддасига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Швейцариянинг Базел университет тадқиқотчилари мунтазам равишда қаҳва ичиш миянинг кулранг моддасига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари “Cerebral Cortex” журналида чоп қилинган.

Тадқиқотда мунтазам қаҳва ичишни одат қилган 20 нафар ёшлар иштирок этган.

Тажриба иккита ўн кундан иборат босқичга ажратилган. Биринчи босқичда синовда иштирок этаётганлар кофеин таблеткасини, иккинчи босқичда эса плацебо ичишган.

Мутахассислар иштирокчиларнинг уйқу сифати ва кулранг моддасининг ҳажмини таҳлил қилишган.

Аниқланишича, тадқиқот иштирокчиларининг уйқу сифати улар кофеин ичгани ёки ичмаганидан қатъи назар бир хил бўлган. Иккинчи босқичда кулранг модда ҳажми йириклашган. Фарқ, айниқса ўнг чакка қисмида сезилган.

Касаллик пайтида чой ва қаҳва нега зарарли?

“Тадқиқот натижалари кофеиннинг мияга салбий таъсирини англатмайди. Бироқ, равшанки, ҳар кун истеъмол қилинса, у когнитив функцияларга таъсир кўрсатади”, - деб ҳисоблайди профессор Кэролин Рейчерт.

Шунингдек, экспертлар 10 кун қаҳвадан воз кечилгандан сўнг уларнинг мия тўқималари қайта тикланганини аниқлашган.

Асосий мавзулар