"Хонобод" базасидаги вазият ўрганилмоқда - Экология қўмитаси 

© Министерство обороны УзбекистанаТренировочные полеты на аэродроме Ханабад
Тренировочные полеты на аэродроме Ханабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2021
Oбуна бўлиш
2001-2005 йилларда Хонобод базасида жойлаштирилган америкалик харбийлар онкологик касалликларга учрагани аниқланганидан сўнг Экология қўмитаси ушбу жойдаги экологик вазиятни текширмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. "Хонобод" ҳарбий авиабазасидаги экологик вазият ўрганилмоқда. Бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов 17 феврал куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилди. 
Маълумки, олдин Ўзбекистон ҳудудида пахтага гербицидлар ва бошқа кимёвий моддалар сепишга мўлжалланган 17та кичик аэродромлар бўлган ва тахминан 33та полигонлар бўлган. Ушбу моддалар инсон нафас йўлларига таъсир қилиб, касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган. Ҳозирги кунда биз уларнинг барчасини рекультивация қилиб ёпганмиз.
Биздаги маълумотларга кўра, ўз вақтида АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилган "Хонобод" ҳарбий базасида ҳам ана шундай аэродром бўлган. Лекин у жой ҳарбийлар назорати остида бўлгани сабабли, ўша вақтларда биз у ерга кириб, унинг ҳолатини ўргана олмаганмиз. Лекин хозир биз у жойни лдабораториялар ёрдамида ўрганишни бошлаганмиз. Биз ушбу жой ҳақида тарқалган маълумотларга аниқлик киритмоқчимиз - у ерда ҳақиқатдан ана шундай аэродром ёпи полигон бўлганми йўқми. Яқин кунлар ичида бу ҳақида маълумот берамиз. 
Эсатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Қашқадарё вилояти Хонобод шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасида 2001-2005 йилларда хизмат қилган америкалик харбийлар онкологик касалликларга учрагани учун уларга унвонлар ва қўшимча васийлик белгилаш тўғрисида қарор чиқарган эди. 
 
Янгиликлар лентаси
0