02:49 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
339 0 0

"Uzbekistan Airports" келажакда мустақил рўйхатдан ўтиш хизматини Ўзбекистондаги 11 та халқаро аэропортларда босқичма-босқич ўрнатишни режалаштирган. 

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россиянинг "Аэрофлот" йўловчилари учун қўшимча қулайлик пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда "Uzbekistan Airports" АЖ. 

Бугундан бошлаб, У ерда ўрнатилган Self Check-In киоски хизматидан, “Аэрофлот” авиакомпанияси йўловчилари ҳам фойдаланиши мумкин бўлди. Self Check-In хизмати орқали йўловчилар ўзларини ўзлари рўйхатдан ўтказиши, самолёт ичида ўриндиқ танлаши ва жойлашиш ҳақидаги талонни ҳам олиш мумкин.

Маълумот учун, олдин ушбу хизмат фақат "Turkish Airlines" авиакомпанияси йўловчилари фойдаланиш имконига эга эдилар.

Бугунги кунда "Uzbekistan Airports" АЖга ушбу киоскалар хизматлардан фойдаланиш борасида Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган барча хорижий авиакомпаниялар томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва уларнинг таклифлари ўрганилмоқда.

Келдажакда "Uzbekistan Airports" мустақил рўйхатдан ўтиш тизимини янада такомиллаштириш ва Self Check-In киоскларини Ўзбекистондаги 11 та халқаро аэропортларда босқичма-босқич ўрнатишни режалаштирган. 

Киоск для самостоятельной регистрации в Ташкентском аэропорту

Асосий мавзулар