09:33 06 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
69610

Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига танбеҳ берди.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласини бориб кўрди.

Шавкат Абдуразаков назначен хокимом Наманганской области
Пресс-служба президента Узбекистана

Бу ердаги аҳвол маҳалла номига зид. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди.

Давлат раҳбари маҳалла раиси ва маслаҳатчиси билан мулоқотда бўлди. 

- Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар, - дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.

Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига ҳам танбеҳ берди.

- Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз, - деди давлат раҳбари.

Шу ерга тўпланган аҳоли билан ҳам мулоқот бўлди. Нуронийлардан бири маҳаллада ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлигини, йўллар таъмирга муҳтожлигини айтди.

“Мен шунинг учун келганман,” - деди президент.

Мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берилди.

Мавзу бўйича

Ҳосилдорлиги 3 баробар юқори: Мирзиёев Янгиқўрғондаги боғ фаолияти билан танишди
Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди
Наманган вилоятига ҳоким тасдиқланди
Теглар:
маҳалла, танқид, Наманган вилояти, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон

Асосий мавзулар