08:46 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Жамият
Ҳавола олиш
861 0 0

Ҳужайралар янгиланиш манбаи бу – илдиз ҳужайраларидир. Улар қон, суяк, нерв ва бошқа ҳужайраларга айланиши мумкин. Инсон ёши катта бўлган сари илдиз ҳужайраларга эҳтиёж ортиб боради.

ТОШКЕНТ, 20 фев —Sputnik, Альфия Еникеева. Ҳар сонияда инсон организмида 3,8 миллион дона янги ҳужайра пайдо бўлади, бир кунда – 330 миллиард. Лекин инсон ёши улғайиши ва турли касалликларга чалиниши оқибатида ҳужайралар қайта туғилиш қобилияти сусайиб боради. Яқинда россиялик олимлар янги кашфиёт қилишди: ҳужайралар кўпайиш жараёнини бошқариш мумкин экан.  

Тўхтовсиз кўпайиш

Швециялик биолог Жонас Фрисен 2005 йилда Инсон ҳужайралари туғилишининг ретроспектив мониторинги (Retrospective Birth Dating of Cells in Humans) номли ҳисоботини чоп этган эди. Ундай айтилишига кўра, инсоннинг турли аъзолари ҳужайралари турлича давомийликда умр кўрар экан. Масалан, ичак ҳужайралари ўртача – 10,7 йил, тери ҳужайралари –  5 йил, кўз тўрпардаси ҳужайралари эса – бир умр.

Яъни, инсон организмида янгиланиш жараёни тўхтовсиз давом этади. Ҳар сонияда миллионлаб ҳужайралар ўлади, уларнинг ўрнига яна миллионлаб ҳужайралар пайдо бўлади.

“Янги ҳужайралар пайдо бўлиш жараёни 3 хил амалга ошиши мумкин экан: ҳужайралар бўлиниши, илдиз ҳужайралар ўзгариши ва бир ҳужайранинг бошқа ҳужайрага айланиши орқали”, -  дейди МГУ Регенератив тиббиёти институти директори, академик Всеволод Ткачук.

Чандиқсиз яралар

Исроиллик олимлар хулосасига кўра, инсон организмида бир кунда 330 миллиард янги ҳужайра пайдо бўлар экан. Уларнинг аксарияти (86% )қон таркибида суяк илиги ҳужайраларидан яратиладиган эритроцитлар ва нейтрофиллардир. Улар. Қолган 12 % - ошқозон ичак ҳужуйралари ва 1,1 % - тери ҳужайралари.

Яшаш муддати бир неча кундан 15 йилгача бўлган қолган ҳужайралар (1%дан кам)  – масалан скелет мушаклари – плюрипотент илдиз ҳужайралари ҳисобланади. Ушбу ҳужайралар ўтган асрда совет биологи Александр Фриденштейн томонидан кашф қилинган эди. Бугунги кунда айнан ушбу ҳужайралар олимларни қизиқтирмоқда.

Шуниси аниқ-ки, ҳужайралар янгиланиш манбаи бу – илдиз ҳужайраларидир. Улар улар - қон, нерв, суяк, тоғай, ёғ ва бошқа тўқималарга айланиши мумкин. Йиллар ўтиши билан инсон организмида илдиз ҳужайралар камайиб боради. Лекин баъзан, бирор касаллик оқибатида, айрим аъзоларда илдиз ҳужайралар муддатидан олдин тугаб қолиши мумкин. Инсон ёши катта бўлган сари илдиз ҳужайраларга бўлган эҳтиёж ортиб боради.

Олимлар ҳозирча ҳужайралар ўлиш-туғилиш жараёнини қандай бошқаришни билишмайди, лекин ана шу жараён ўрганилганидан сўнг, биз тана ичидаги жараёнларни янгилаш имконига эга бўламиз, - дейди Ткачук.

Ҳозир эса олимлар тўқима инжиниринги ва ген-ҳужайра терапияси учун керакли тўқималарни алоҳида танадан ташқарида етиштиришмоқда.  

Олим айтишига қараганда, кўп потентли стромал ҳужайралар – ўсиш гормони ва оқсил таъсирида бошқа ҳужайра турига айланиши мумкин. Бугунги кунда олимлар яраларни чандиқсиз даволайдиган оқсил моддасини аниқлашга муваффақ бўлишган.

“Ҳар қандай ярадан сўнг  – чандиқ қолади. Орқа мия шикастланган тақдирда – бу трагедия. Чунки чандиқ орқали на томир на нерв ўса олади. Лекин инсон организмида чандиқсиз тузаладиган аъзолар ҳам бор – масалан суяклар ёки эндометрия. Аниқланишига кўра, ушбу тўқималар фиброзни секинлаштирувчи махсус модда ишлаб чиқарар экан. Агар биз ушбу механизм сирини аниқлай олсак, келажакда шикастланган органларни қайта тиклаш учун препарат ишлаб чиқаришимиз мумкин”, - дейди олим.

Тикланган мия

Инсультга чалинган одам миясини тиклаш борасида эса олимлар янада олға қадам ташлашди. Олимлар синов тариқасида киритган махсус препаратдан сўнг тажриба сичқонларида мия касаллиги сезиларли дажарада камайган.

“Кўп компонентли стромал ҳужайралар ишлаб чиқарадиган оқсиллар орасида иккита жуда муҳими бор —нейротроф тактори (BDNF) ва урокиназа (uPA). Ушбу оқсиллар томирлар ва нерв толалари ўсишини таъминлайди”, - дейди Трачев.

Олим сўзларига кўра, улар ушбу оқсиллар  ёрдамида “эндоген шприц” таёрлаб тажриба сичқонларининг шикастланган мия қисмига киритишганда, кутилган натижага эришилган – шикастланган нерв ҳужайралари ва қон томирлар қайта ўсиб чиққан.

Ушбу тажриба келажакда геморрагик инсультни даволаш учун хавфсиз восита ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда МГУ олимлар жамоаси мультипотент илдиз ҳужайралари асосида эркаклар уруғсизлигини енгишда ёрдам берадиган препарат ишлаб чиқаришган эди. Айни дамда у клиник синовларганча бўлган текширувлардан ўтмоқда.

Академик айтишига қараганда, инсон организми бу – кучли регенерация ва репарация хусусиятига эга бўлган “ўзини-ўзи янгилаш машинаси”дир. Бугунги кунда олимлар ҳужайра туғилиш ва ўлиш жараёнига алоқадор бўлган юзлаб оқсил ва гормонларни ўрганиб чиқишган. Уларни бошқариш механизми ўрганиб чиқилса – келажакда регенератив терапиянинг мутлақ янги услуби пайдо бўлади. унинг ёрдамида нафақат касалликларни даволаш балким инсон умрини ҳам сезиларли узайтириш мумкин бўлади.

Асосий мавзулар