19:56 08 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
232 0 0

Самарқанд вилоятида камбағалликни қисқартириш учун вилоят кенгаши депутатларига 50 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов камбағалликни қисқартириш учун вилоят кенгаши депутатларининг ҳар бирига 50 миллион сўмдан ажратишни таклиф қилди.

Жорий йилнинг биринчи январь ҳолатига кўра, “темир дафтар”га жами 16 мингт камбағал оилалар киритилган бўлиб, улардан 6 минг нафари меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар ҳисобланади. Вилоятда тажриба тариқасида ишсиз фуқароларга озиқ-овқат билан эмас, балки зарурий жиҳозлар билан ёрдам беришга қарор қилинди. Улардан фойдаланиб, оилалар доимий даромад олишлари учун имконият яратилди. Ушбу мақсадлар учун фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қарийб 9 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди. Бугунга қадар 1,5 миллиард сўмдан зиёд 771 та турли хилдаги асбоб-ускуналар фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда харид қилиниб, бағараз тарқатилди.

Самарқанд вилояти аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш учун 10 миллиард сўм ажратилган.

Қайд этилишича, баъзи камбағал оилаларга бир нечта ташкилотлар бирданига ёрдам кўрсатмоқда, айрим шу тоифадаги оилалар эса эътибордан четда қолмоқда.

Бу борада эса депутатлар кенгаши раиси ҳар бир депутатга 50 миллион сўмдан ажратишни таклиф қилди.

Депутатлар ўз округидаги камида 10 та камбағал оила рўйхатини шакллантиради ва бу хонадонларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, имтиёзли кредит ажратилишини назоратга олади. Ушбу маблағ ҳисобидан уларга ёрдам беради.

“Биз вилоят кенгаши депутатининг ҳар бирига 50 миллион сўмдан пул берсак. Мана, менинг таклифим. Мисол учун сизга 50 миллион сўм берамиз. Сиз унга хўжайинсиз. Туманга борасиз, энг камбағал деб ҳисобланган оилани кўриб, унинг  муаммоларини асослаб, ўзингиз ечиб берасиз. Муаммонинг ечимини кўрсатинг, пулни хоҳлаган кўринишда оласиз”, - деди Турдимов йиғилишда.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, бунинг учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан жами 3 миллиард сўм ажратилади. 

Теглар:
Самарқанд вилояти, Эркинжон Турдимов

Асосий мавзулар