Франция Тошкентнинг сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 145 млн евро ажратади

© Depositphotos.com / RteeNattapongРебенок протягивает руки к крану с водой
Ребенок протягивает руки к крану с водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Франция томони шаҳар ва қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминоти тизимини модернизация қилиш дастурини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Франция ҳукумати Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратишни маъқуллади.
Нурекское водохранилище Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Тожикистон сув омборларидан Ўзбекистонга барқарор сув етиб келиши механизми ишлаб чиқилади
Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг “SUEZ” компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали билан музокарлар чоғида маълум қилинди.
Учрашувда Франциянинг республикадаги дипломатик миссияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Брис Рокфёй ҳам иштирок этган.
Томонлар нафақат пойтахтнинг сув таъминоти тизимини яхшилаш, балки лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширишни муҳокама қилди.
“Мулоқот чоғида Э.Гебали Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида сўз юритди. Улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бўлади. Лойиҳани рўёбга чиқариш компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади”, - дейилган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.
Шунингдек, Франция томони шаҳар ва қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Республикага техник миссиялар юборилади. Уларнинг вазифаси аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалаларини зудлик билан ҳал қилишга қаратилган самарали инновацион технологияларни жорий этишдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0