08:05 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Жамият
Ҳавола олиш
951 0 0

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келмоқда. Айрим жойларди ҳарорат кечалари 17-22° совуқгача, кундуз кунлари 10-15° совуқгача пасаяди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. 23-26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.

23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади. 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача пасаяди.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 

24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22° совуқгача, кундуз кунлари 10-15° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача пасаяди.

23-25 февралда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Асосий мавзулар