02:04 05 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1385)
322 0 0

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари мамлакат аҳолисини тўлиқ эмлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирар экан, юзага келаётган масалалар ҳақида тўхталди.

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг депутатларга маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати 8 та йирик вакцина ишлаб чиқарувчига 3 млн дозадан вакцина харид қилиш бўйича мурожаат этган.

"Ҳозир вакцина билан аҳолини кенг қатламини қамраб олиш ниятимиз бўладиган бўлса, биринчидан, бунча миқдорда вакцинани ишлаб чиқарувчининг ўзи йўқ. Ёки ишлаб чиқарувчи бўлганда ҳам, уни етказиб берувчи йўқ. Ҳозир дунёдаги саккизта асосий вакцина ишлаб чиқарувчи корхоналар бўлса, Ҳукумат томонидан ҳар бирига мурожаат хатини юбордик. Уч миллион доза вакцина олиш ниятимиз бор. Шуни (вакцинани, таҳр.) бизга етказиш муддати ва нархи борасида аниқ маълумот беришларини сўрасак, хатимизга бирортаси аниқ жавоб бера олгани йўқ", - деди Беҳзод Мусаев.

"Спутник V" Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди >>>

Бош вазир ўринбосарининг аниқлик киритишича, вакциналар пунктларга етказилганидан кейин қаердан, қанча миқдорда олингани ҳақида маълумотлар ОАВларга тақдим этилади. 

Шунингдек, Мусаевнинг қайд этишича, вакцина ишлаб чиқарувчилар билан препарат нархи ва етказиб берилиши муддати борасида аниқ келишувларга эришилганидан сўнггина вакцина Ўзбекистон аҳолисининг қолган қатламларига етказиб бериш кўзда тутилган.

"Бу ҳақда келишувлар жараёнида қўшимча маълумот берамиз", - деди бош вазир ўринбосари.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1385)
Теглар:
коронавируснинг “британча” штамми аломатлари, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус пандемияси, коронавирус, эмлаш, вакцина

Асосий мавзулар